08 June 2015
19:06 -
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти делегацияси Тошкентга келди, унинг раҳбари Ислом Карим ва Абдулазиз Комил билан учрашди
Рсмий хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда бугунги кунда 57 та давлатни бирлаштирган ташкилотда мамлакатимизнинг иштироки муҳокама қилинибди.
Музокараларда ташкилотга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг келгуси йилдаги раислиги ҳамда бу ташкилотга кирувчи давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама этилган. Қизиқ, қашшоқ Ўзбекистоннинг чет элда ишлаётган мардикорларнинг пули эвазига зўрға оёқда турган бюджети бир тийинга қиммат ана шундай анжуманни ўтказишга кучи етрамикан? Ўзбеклар белларидаги камарларини янада сиқишга мажбур бўлар эканлар-да, дейди мухбиримиз.