17 May 2015
10:04 -
Меҳнат муҳожирлари масаласида Европа Россиянинг йўлига ўтадими? Ўтади, дейди Абдураҳим Пўлат
Ривожланган давлатлар ривожланмаган давлатлардан келадиган мардикорларга, расмий тил билан айтсак, меҳнат мухожирларига муҳтожлиги энди яшириб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Дунёнинг бир қатор қашшоқ мамлакатлари, Ўзбекистон ҳам уларнинг ичида, ривожланган ёки ўртача ривожланган (Туркия, Россия ва Қозоғистон каби) мамлакатларда мардикорлик қилаётган ватандошларининг юбораётган пули били билан оёқда турибди.
Энди ҳамма биладики, ривожланган ва ўртача ривожланган мамлакатларда меҳнат муҳожирлари учун берилиши мумкин бўлган иш ерларининг сони қашшоқ мамлакатлардан иш қидириб келаётган меҳнат муҳожирларининг сонидан кам экан. Меҳнат муҳжирларининг бунақа нарсалар билан иши йўқ, шу сабабдан, уларнинг ривожланган ва ўртача ривожланган давлатларга етиб олиш учун оммавий ҳаракатлари айнан ўша ривожланган ва ўртача ривожланган мамлакатларнинг бошига бало бўлишга бошлади.
Биринчи бўлиб бу бало Россиянинг бошига тушди. Украинадаги воқеалар бўйича Ғарб Россияга қарши санкциялар киритмасиданоқ Россия муҳнат муҳожирлари оқимини камайтириш, биринчи навбатда, нолегал меҳнат муҳожирларининг йўлини тўсиш ҳаракатига тушган эди. Ғарбнинг санкцияларидан кейин, бу муаммо русларнинг катта бош оғриғига айлангани ҳам маълум.
Энди бу муаммони Ғарб ҳам ҳис қилишга бошлабди. Французларнинг Le Figaro газеаси собиқ президент Николя Саркозининг нолегел миграциянинг олдини олиш учун Шенген шартномасини қайта тузиш кераклиги ҳақидаги сўзларини келтиради. “Мигрантларни қабул қилиш шартларини ўзгартириш лозим. Бизга Шенген-2 керак” дебди у.
Эслатиб ўтиш керакки, Шенген Шартномаси - Европа Иттифоқи давлатлари ичида паспорт-виза назоратини осонлаштирувчи шартномадир. У 1985 йилда имзоланган, 1995 йили кучга кирган, аммо унинг асосий принциплари 1999 йили ЕИнинг қонунларига киритилиб, шартноманинг ўзи бекор қилинган..
Саркозининг фикрича, мигрантларнинг ЕИга ассимилияция бўлиш механизмлари замоннинг талабларига жавоб бермайди. Биз, дейди Саркози, жамиятимизга интеграция бўлишни истамайдиганларни қабул қилмаслигимиз керак.
Тахмин қилиш қийин эмаски, Саркозининг таклифлари эртами-кеч ЕИ тарафидан қабул қилинади ва мигрантларнинг Европага келиши йўлида катта тўсиқлар қўйилади, бу тўсиқлардан ўтганлар Европа маданиятига интеграция бўлиш хусусида қандайдир мажбуриятлар ҳам олишга мажбур бўладилар.
Кўриниб турибдики, меҳнат муҳожирлари масаласи дунё муаммосига айланмоқда, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Бу муаммо билан жиддий шуғулланиш керак. Мен буни аллақачон тушуниб етганим туфайли, 2008 йили Ўзбекистон Президенти Ислом Каримга мактуб йўллаб, чет элда ишлашга ёки яшашга мажбур бўлаётган ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик тузиш кераклигини айтгандим ва биринчи вазир қилиб ўз ўринбосарим Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эдим. Аммо, минг афсуски, Ислом Карим бунақа муаммоларни тушунмаслигини ҳам кўрсатиб, менинг мактубимга эътибор бермади. Бундан фақат ва фақат ўзбеклар зарар кўрмоқда.