16 May 2015
20:02 -
Обаманинг буйруғи билан ИШИДнинг лидерларидан бири ўлдирилди, ИШИД эса Суриядаги афсонавий Палмиранинг бир қисмини босиб олди
Reuters аганлигининг хабарига кўра, шахсан АҚШ Президенти Барак Обаманинг буйруғи билан ИШИДнинг лидерларидан бири Абу ас-Сайяфа ўлдирилди, унинг хотини қўлга олинди.
Маълум бўлишича, АҚШнинг махсус хизматларига оид қуролли кучлар Суриянинг ҳудудларида операция ўтказиб, ИШИДнинг нефть ва газ сотиш ҳамда бошқа молиявий ишларини бошқарувчиси Абу ас-Сайяфани ўлдиришибди. Яъни, терроризмга қарши урушда катта ютуққа эришилибди.
Айни замонда, Agence France-Presse агентлиги ИШИД қўшинлари Сурия ҳудудларидаги машҳур тарихий Палмира шаҳрининг бир қисмини босиб олганини хабар қилди. Қадимий Рим архитектурасининг энг яхши намуналаридан бири ҳисобланадиган Палмирадги иншоатлар ЮНЕСКО тарафидан Жаҳон мероси ёдгорликлари деб эълон қилинган. Абу ас-Сайяфа исмли битта аҳмоқ ўлдирилди, аммо энди ИШИД Жаҳон мероси ёдгорликларини йўқ қилиши, шубҳасиз.
Бу воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ислом терроризмига қарши кураш йўлида принципиал янгиликлар қилиш кераклигини ёзиши ва АҚШ Президентидан жавоб олишига қарамасдан, АҚШдек давлат ҳам принципиал янгиликларга тайёр эмас. Демак, яқинда АҚШ қуролли кучларини Ироқ ва Сурияга киритиб, ИШИД билан тўғридан-тўғрри уришишга мажбур бўладилар, икки таарфдан ҳам қурбонлар бўлади. Аммо, ислом терроризми йўқ бўлмайди, у бошқа жойда бош кўтаради.