17 May 2015
11:16 -
Нью-Йорк фондлар биржаси барқарор, АҚШ иқтисоди мустаҳкам экан, Марказий Банк нимадан қўрқмоқда?
Сўнги ойларда Нью-Йорк фондлар биржаси/бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 18 минг атрофида бир оз зиг-заг билан барқарор бўлиб турибди. Масалан, кечагина тамом бўлган ҳафтаниннг сешенба куни Dow Jones 200 поғанага тушиб кетди, аммо пайшанба куни ўзини тиклаб олди. Ҳафтанинг озирги куни, яъни жума куни биржа бекилганда Dow Jones индекси 18273 да тўхтади. Яъни, тарихий рекорд бўлган 18289 га яқинлашди.
Dow Jones индексининг юқори даражадаги барқарорлиги – АҚШ иқтисоди иқтисодий кризисдан чиқиб, мустаҳкамланиб бўлганининг кўрсатгичидир. Аммо, шу ҳам маълумки, иқтисод яхши аҳволда бўлса, ҳар қандай давлатнинг Марказий Банки қарзга берилаётган пул учун олинадиган фойда фоизини юқорига чиқараверади.
АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв эса, 2008 йили бошланган иқтисодий кризис даврида бу фоизни ноль атрофига туширган эди, уни ҳозиргача кўтармаяпти. Айнан шу нарса АҚШнинг иқтисоди мустаҳкам нуқтага чиққанлигига бўлган ишончни шубҳа остига қўймоқда.
Федерал Резервнинг расмийлари бу масалада тушунтирш бермаяптилар, аммо шу йил ёз ойларида қарз учун олинадиган фойда фоизи оширилиши ҳақида гапирмоқдалар. Шундан тахмин қилиш мумкинки, Федерал Резерв эҳтиёткрлик қилмоқда ва яқинда кризисдан чиққан мамлакат қайтадан кризисга кириб қолишининг олдини олмоқда.
Ҳозир эса, аввалари ҳам айтган бир фикримизни яна қайтариш фойдали эканлигини урғуламоқчимиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбеклар ҳам, фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар чет элларда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, ишлаётган мамлакатларида пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, бутун дунёни мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.
Расмда - Нью-Йорк фондлар биржаси ҳам жойлашган машҳур Wall St (Уолл-стрит).