Маълумки, “Ҳаракат” сайти ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида Юсуф Жуманинг “Хоин ким, сенми ё ...?!” шеъри эълон қилинган эди. Шоиримиз ўз шеърида “Туркистон Легиони”нинг асосчилари Мустафо Чўқай, Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит ва Рўзи Назарларни улуғлаб, бу улуғ инсонларни хоинликда айблашга ҳаракат қилаётган аҳмоқларнинг устидан совуқ сув қуйган эди.
Фейсбукдаги саҳифамизни озгина пул ишлатиб, кенгроқ аудидорияли қилиш йўлларини биламан, дейди “Ҳаракат” лойиҳасининг раҳбари Абдураҳим Пўлат. Аммо, бундай йўллардан фойдаланмасдан, ўзбек миллати ўзининг бугунги аҳволи ва келажаги устида қайғураётган “Ҳаракат” билан қизиқиш-қизиқмаслигини текшириб кўриш ниятида иш олиб бордим. Жараёнлар кўрсатмоқдаги, биз “Ҳаракат”ни пул ишлатиб реклама қилмасак ҳам, уни ўқиётганларнинг сони секин-аста бўлса ҳам, кун сайин ортиб бормоқда.
Юсуф Жуманинг “Хоин ким, сенми ё ...?!” шеърига бўлган муносабат ўзбеклар оқ-қорани танийдиган бўлиб бораётганларни исботламоқда. Бу шеър Интернетдаги саҳифаларимизга 12 май куни қўйилган эди. Шу кунларда оддий хабарларимизни Фейсбудаги саҳифамизда нари борса бир неча юз киши ўқимоқда. Аммо, Юсуф Жуманинг шеърини ўқиганлар сони мингдан ошиб кетди. Уни ўқиганлар сони шу кунлардаги қолган ҳамма хабарларимизни ўқиганлар сонидан ортиқ.
Миллат ўзининг ҳақиқий фарзандларини билиши керак, билмоқда ҳам. Офарин!