Украина ахборот воситалари бугун Украина Олий Радасида "Петра Порошенко Блоки"дан депутатликка ўтказилган Қримтатарлар Халқ Мажлисининг раиси Рефат Чубаровнинг қасамёд қилиш маросими ўтказилганини хабар қилдилар. У депутатликдан истеъфо этган Степан Барна ўрнига бу блок рўйхатидаги кейинги исм сифатида депутат бўлди.
Бу қамаёд маросимидан кейин Олий Радада сўзлаган нутқида Украина парламентини Қримни озод қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш ва мукаммаллаштиришга чақирди. Унинг нутқида шундай жумлалар бор: “Украинага қарши уруш Қримни босиб олиш билан бошланди. Уруш Қримни озод қилиш билан битиши керак. Шиоримиз “Украинани сақлаб қоламиз – Қримни қайтариб оламиз” бўлади.”
Эслатиб ўтамиз, қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли ўтган йилги парламент сайловларида "Петра Порошенко Блоки"дан депутат бўлиб сайланганди. У ҳозир Президент Порошенконинг қримтатарлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамдир.
Маълумки Путин Қримни босиб олгандан кейин Мустафа Жамилўғли ва Рефат Чубаровга Қримга кириш тақиқланган. Улар ҳозир Киевда яшашмоқда.