Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидова истеъфо берди. Унинг ўрнига Парламентнинг бугун бошланган ялпи мажлиси вакиллари парламентнинг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Улуғбек Муҳаммадни вакил этиб сайлашибди.
44 ёшли Улуғбек Муҳаммад “Миллий тикланиш” Демократик Партиясининг Олий Мажлисдаги фракцияси аъзоси бўлиб, у парламент сайловлари номли сўнгги сиёсий масхарабозлик жараёнларида яна бир марта ўзини кўрсатган ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси қилиб қўйилганди.
20 йилдан бери Омбудсман лавозимни эгаллаб келган Сайёра Рашидова анча кексайиб, Ўзбекистон режиминг халқаро минбарлардаги масхарабозликларини ҳам ижро қилолмай қолганди. Янгиси нима қилади? Ҳеч нарса, эскисининг масхарабозлигини давом эттиради. Лекин, Улуғбек Муҳаммад тушуниши керакки, Ислом Карим режимининг охирги келмоқда. Ундан кейин ҳамма қатори у ҳам миллат олдида жавоб бериши керак бўлади.