
ЕҲҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг чекланган кузатув миссияси эълон қилган Ўзбекистон Президенти сайловлари бўйича оралиқ ҳисоботда айтилишича, сайловда ҳар бир номзод учун 842 миллон сўм (расмий курс бўйича 336 минг АҚШ долларига тенг - Ҳаракат) сарф этилади. “Сайлов кампанияси билан боғлиқ равишда, ҳар бир партия давлатдан томонидан 842 млн сўм билан молиялаштирилади. Сайловларда молиялаштиришнинг бошқа манбалари ёки моддий кўмакдан фойдаланиш таъқиқланган” дейилади ҳисоботда.
Халқаро кузатувчиларнинг ажабланишича, қонун сиёсий партиялар, ташкилотлар ва фуқаролардан бадаллар олинишига рухсат берсада, барча сиёсий партиялар давлат томонидан ажратилган молиялаштириш миқдори етарли эканлигини маълум қилишмоқда экан. Яъни, партиялар учун давлатнинг бергани етарли, улар унинг учун ҳам давлатнинг буюртмасини бажаришмоқда.
Мабодо, ўзбеклар кесакдан ўт чиқиб, сиёсий хайриячиликни бошлашса ҳам, қўғрочоқ номзодлар бундай кўмакни рад этишса керак. Мантиқан тўғри, ким пул берса унинг буюртмасини бажаришга тўғри келади-да, дейди мухбиримиз. Халқдан пул тўпланса, халқнинг хизматини қилишга, унинг айтганини қилишга тўғри келади. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” агентлиги айнан шундай бўлишини истайдилар ва шунга эришиш учун кураш олиб бормоқдалар.
Аммо, минг афсуслар билан тан олиш керакки, ҳозирча ўзбек халқи ўзини бошқараётганлар ўзига хизмат қилиши, унинг буйруқларини бажариши кераклигини ҳам тушунмайдиган, ош ейишдан бошқа нарсани ўйламайдиган аҳволда. Мухолифатчиликка даъво қилаётганлар турли тўгараклар эса, Интернетда масхарабозлик қилишдан бошқа нарсани билмайдилар ҳам.