24 March 2015
15:03 - Наманганда божхона ходими 8,6 йилга қамалди
Жиноий ишлар бўйича Наманган вилояти суди томонидан Косонсой божхона пости инспектори Фаррух Боймирзаев Ўзбекистон Республикаси мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бир қанча эпизодлари бўйича айбланиб, 8,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Вилоят суди матбуот хизматига кўра, бу божхона хизматчиси маҳаллий аҳоли ораисдаги шериклари воситасида Қирғизистондан Ўзбекистонга 282 дона телевизорни божхонани айланиб, олиб ўтмоқчи бўлган.

“Божхона хизмати ҳарбий хизматчиси Ф.Убаев Боймирзаевнинг жиноий хатти-ҳаракатларининг олдини олди. Боймирзаев ва унинг шериклари қамоқ жазосига тортилди. 282 та телевизор, “Мерседес Бенц” юк машинаси ва “Кобальт” енгил машинаси жиноят воситаси сифатида давлат ҳисобига мусодара қилинган”, дейди вилоят суди вакиллари.