22 March 2015
05:25 - АҚШ ва Исроил ўртасига Филистин туфайли совуқчилик тушдими?
Исроилда 17 мартда ўтказилган парламент сайловларнинг узул-кесил натижалари ҳали эълон қилинмади. Аммо, ҳали саналмаган 1 фоиз атрофидаги бюллетенлар ҳеч нарса ўзгартиролмайди. Сайловларда иштирок этган 25 партия ёки альянсдан 10 таси 3,25 фоизлик тўсиқдан ўтди ва парламента ўз депутатларига эга бўлади.

120 кишилик парламента энг кўп жой олган партиялар қуйидагилар:

Ҳозирги Бош вазир Натаняхунинг Ликуд партияси – 30
Сионистлар лагери – 24
Учта партиянинг Умумий рўйхати -13

Қолган партиялар 5-11 орасида жой олдилар. Хуллас, бу аҳволда Натаняху учун коалиция тузиш ҳам осон бўлмайди.

Маълумки, Натаняху сайловлардан олдин, ўзи партияси ғалаба қозонса, Филистин давлати тузилмаслигини эълон қилганди. Балки, унинг партияси шу баёнот туфайли биринчи ўринни олди. Тўғри, барибир унинг партияси якка ўзи ҳукумат тузолмайди, аммо унинг атрофида парламент коалицияси тузилса керак. Колацияга кирувчилар Натаяхунинг Филистин давлатини тан олмаслик сиёсатига қандай қарашлари ҳали маълум эмас.

Аммо, Натаняхунинг бу баёнотига АҚШдан шарт жавоб келди. Президент Обама Натаняхуга телефон қилиб, АҚШ Филистин давлати яратилиши тарафдор эканлигини билдирган эди. У энди ўз фикрини The Huffington Post газетасига берилган интервьюда ҳам такрорлади. Обама, жумладан шундай дейди: “Биз Исроилнинг узоқ замонли хавфсизлигининг гарантияси икки давлат тузилишида деб ҳисоблаймиз. Мен Натаняхуга айтдимки, унинг сайлов олди баёнотлари тўғри ечимга келишни қийинлаштиради, чунки одамлар музокараларга ишонишади.”

Шубҳасиз, АҚШ ва Исроил орасига Филистин туфайли совуқчлик тушди.