22 March 2015
22:47 - Афғонистонда Қуръонни ёқди иддаоси билан ўлдирилган қизнинг тобутини аёллар кўтаришди

Қобулда маҳаллий оламон Ферҳунде исмли қизни Қуръонни ёқди иддаоси билан калтаклаб ўлдирди ва кейин жасадини ёқиб юборди. Полиция қизни қутқариш ўрнига, воқеага тамошабин бўлиб турган. У қиз Қуръонни ёққанининг исботи ҳам йўқ. Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу иш бўйича текширишлар ўтказиш ва жавобгарларни жазолаш ҳақида таълимот берди. 13 киши ҳибсга олинди, уларнинг 8 нафари полиция ходимлари.

Кўмиш маросимини афғон аёллари уюштирдилар, тобутни ҳам ўзлари елакаларида ташидилар дейилади, бутун жаҳон бўйлаб тарқатилган хабарларда.

Ҳали ҳам ўрта асрларда яшаётган афғон эркакаларидан нима ҳам кутиб бўларди? Аммо, аёлларнинг мардлигига қойил қолиш керак.