21 March 2015
06:43 - “Локомотив” футбол жамоаси мураббийи мағлубиятдан сўнг инфаркт олди
Футбол бўйича Осиё Кубоги доирасида Саудия Арабистоининг «Ал-Саад» клубидан ўз майдонида 2:6 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Тошкент вилоятининг “Локомотив” футбол жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов микроинфаркт билан пойтахтдаги Кардиология марказига ётқизилди. Ҳозирда мураббийнинг аҳволи ўнглангани айтилмоқда. Ўзбекистон футбол федерацияси маъмурияти бу борада изоҳ бергани йўқ.

Аммо мазкур ўйин учун ўзбекистонлик ҳомийларнинг катта пул тиккани, ғалаба қозонса бунинг асосий қисми Вадим Абрамовга тегиши кераклиги ва у шу тафайли мағлубиятни кўтара олмагани айтилмоқда. Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бундан ҳам муҳим мағлубиятларга учраган, уни ўшанда жин ҳам урмаганди, дейди мухбиримиз.