20 March 2015
21:45 -
Наврўз тантаналари муносабати билан Тошкент маркази ёпилади
Эртага Наврўз байрами тантаналарининг марказлашган томошалари ўтадиган пойтахтдаги Миллий боғга туташ кўчалар ёпилади. Тонггги соат 6 дан кечки 16 га қадар 5 километр радиусда хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Байрамнинг марказлашган тантаналарида Президент Ислом Карим иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Ўтган йилнинг октябридан бери пойтахтдаги Миллий боғ саҳнасида санъат усталари тайёргарлик кўриб ётишибди. Байрамга таклиф қилинадиган 2000 дан ортиқ кишининг барчаси керакли идораларда суҳбатдан ўтказилган.
Президентнинг чиқиши ва театрлаштирилган томошалалардан сўнг кўчалар пиёдалар учун очилади ва улар шаҳарнинг турли парк ва хиёбонларида ташкил қилинадиган байрам тадбирларида қатнашиши мумкин бўлади.
Президентнинг чиқиши ва театрлаштирилган томошалалардан сўнг кўчалар пиёдалар учун очилади ва улар шаҳарнинг турли парк ва хиёбонларида ташкил қилинадиган байрам тадбирларида қатнашиши мумкин бўлади.