20 March 2015
19:11 - Ўзбекча хабар: Наврўз муносабати билан аҳолига текин сумалака тарқатилади
Эртага, 21 март куни Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан аҳолига текин сумалак тарқатиш акциясини ўтказиш режаланган. Пойтахтдаги туман ҳокимликлари деярли барча маҳаллалар марказида, маданият ва истироҳат боғларида дошқозонлар осиб, сумалак тайёрлайди. Савдо марказлари ҳам сумалак тарқатиш акциясига қўшилган, хусусан, Korzinka.uz савдо тармоғи ходимлари ҳам бугун қозон осишди.

Samarkand Darvoza савдо маркази билан MyTaxi.uz ҳамкорлигида акциядан фойдаланмоқчи бўлганлар эса уйидан чиқмасдан туриб ҳам текин сумалакдан баҳраманд бўлиши мумкин, деб ёзмоқда маҳаллий веб нашрлар. Акцияда смартфони борлар иштирок этиши мумкин ва MyTaxi.uz иловасидан “Сумалак буюртмаси” тугмасини босиб, текин сумалак ейиши мумкин.

Табиий, булар ҳаммаси масхарабозликка айланган мамлакатдаги масхарабозлик ўйинларидан биттаси, холос.