16 March 2015
23:29 -
Дания Қироллиги Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Дания Қироллигининг мамлакатимизга тайинланган янги элчиси Томас Винклерни қабул қилди. Вазирлик хабарида, элчининг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиғини тақдим этгани такидланади. Аммо элчи қароргоҳи қаерда экани айтилмайди, ҳолбуки Қиролликнинг мамлакатимизда дипломатик корпуси мавжуд эмас.
“Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон Дания ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари, бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги мунтазам мулоқотларни ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлаб ўтилди”, дейилади хабарда.