16 March 2015
23:06 - Ўзбекистон парламентида масхарабозлик шаклидаги демократия-демократия ўйини
Бугун Ўзбекистон Олйи Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқ демокартик партияси ва “Адолат” социал-демократик партияси фракциялари мажлис ўтказиб, ўзларини парламентнинг демократик болкига мухолифат деб эълон қилдилар. Гап шундаки, Парламентда кўпчилик овоз олган Ўзбекситон Либерал демокартик партияси ва “Миллий тикланиш” париялари фракциялари ўтган куни ўзаро иттифоқ тузиб, ўзларини демокартик блок деб эълон қилишганди.

Ўзбекистон телевидениесига кўра, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг 25-1 моддасига амал қилган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал демокартик партиясининг фракциялари ўзларини парламентда кўпчиликни ташкил этаётган Демократик кучлар блокига мухолифат деб эълон қилишган.

Бугуннинг ўзида мухолифатчилар Ўзбекистонда аккредитация қилинган маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказдилар. Парламент фракцияси вакиллари фракция устуворликлари, парламентдаги мухолифат сифатидаги энг муҳим вазифалари ҳақида батафсил маълумот бердилар, аммо мухбирларимиз брифинг материалларидан мухолифатчилик унсурларини илғай олмадилар.