17 March 2015
01:36 - Мисрда “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг раиси ва 13 йирик намоёндаси ўлимга маҳкум қилинди

Маълумки, 1928 йилда тузилгандан бери таъқиқланган ва норасмий ҳолда фаолият олиб борган бу исломчилар ташкилоти “Араб баҳори” даврида мамлакат президенти Ҳусни Муборакни йиқитишда асосий роль ўйнаган ва унинг вакили Муҳаммад Мурси 2012 йил июнь ойида ўтказилган сайловлардан ғалаба қозониб, президент бўлганди. Аммо, бир йил ўтар-ўтмас ҳарибийлар давлат тўнтариши қилиб ҳокимиятни қўлга олдилар. Улар ўтказган сайловларда уларнинг раҳбари Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонди ва президентлик курсисига ўтирди. Муҳаммад Мурси қамоққа ташланди. “Мусулмон-қардошлар” террористик ташкилот деб эълон қилинди.

Табиий, мамлакатда катта куча эга бўлган “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати жим ўтирмади, унинг тарафдорлари тинч митинглар ҳам ўтказдилар, қуролли тўқнашувлар ҳам уюштирдилар. Кўп қон тўкилди.

Ана шу воқелер бўйича минглаб мусулмон-қардошлар ҳибсга олинди, юзлаб кишилар олий жазога маҳкум қилинди. Мана энди гал ҳаракатнинг раҳбарларига етиб келибди.

Қоҳира судида 51 кишининг иш кўрилоқда эди. 71 ёшли Муҳаммад Бади (расмда) ва унинг 13 сафдошига ўлим ҳукми ўқилди, қолган 37 киши устидан суд давом этаверади.

Асосий мақсади Мисрни исломий давлатга айлантириш ва сионизмни йўқ қилиш бўлган бундай ҳаракатнинг келажаги йўқлигини аввалдан тахмин қилса бўларди, дейди мухбиримиз. Яна тахмин қилиш қийин эмаску, “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати йўқ қилинса ҳам, ахир бир кун бошқаси ўртага чиқади. Чунки, Қуръоннинг хато тафсирига кўра, ҳар қандай давлат исломий бўлиши керакми, демак, айнан Қуръоннинг амрини бажо келтириш учун ўлимга ҳам тайёр бўлганлар ҳар доим бўлади.

Қуръон янгидан тафсир қилиниб, Ислом дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилмагунча, яъни давлат исломий бўлиши кераклиги ҳақидаги хато иддаосидан воз кечмагунча, мусулмонлар беҳуда қурбон бериб, аммо ҳеч нарсага эришолмай қолаверадилар. Чунки телефон - алоқа воситаси, автомобиль - транспорт воситаси бўлгани каби, давлат - жамиятни бошқариш воситасидр. Бу воситалар принцип ўлароқ исломий бўлолмайди.