16 March 2015
22:24 - Марказий Банкда ҳам, “қора бозор”да АҚШ долларининг қиймати ошди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтагидан 5,89 сўмга ошиб, 2478,23 сўмни, 1 евро ўтган ҳафтагидан 93,79 сўмга пасайиб, 2656,19 сўмни, 1 Россия рубли ўтган ҳафтагидан 0,79 сўмга пасайиб, 40,42 сўмни ташкил этади.

“Қора бозор”да ҳам бир АҚШ доллари қиймати 4 000 сўмга кўтарилди. 100 талик АҚШ долларини саррофга топширган шахс 397 000 сўм олади, сотиб олмоқяи бўлган одам эса 400 000 сўм бериши лозим.