
Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг (ЕИИ) асосчилари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко бундан бир неча кун аввал Остонада учрашув ўтказмоқчи эдилар. Бу учрашув қолдрилгани эълон қилингандан кейин, Путиннинг соғлиги ҳақидаги миш-миш ва ғийбатлар кучайганди. Бугун қозоқ хабар агентликлари билдиришича, бу уч президент 20 март куни Остонада тўпланадилар. Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг янги аъзоси бўлган Арманистоннинг президенти Остонага келиш-келмаслиги ҳақида хабар йўқ. Шундай экан, бу учрашув ЕИИ лидерларининг учрашувими ёки учта яккамоховнинг дардлашиш учун йиғилишими, айтиш қийин.
Маълумки, Лукашенко ҳар доим яккамохв эди, Путин Қримни босиб олгандан кейин бўлди. Аммо, Остонада Нормандия тўртлиги йиғилишини ўтказишдан қўрққан, ҳатто Обама шахсан телефон қилгандан кейин ҳам қўрққан Нутсултон Назарбойнинг яккамоховга айланиши ҳеч кутилмаган ҳолдир.
Дарвоқе, Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко 21 март куни Остонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган маросимлардан қатнашишлари ҳозирданоқ эълон қилинди. Демак, уларни яккамоховлар эмас, учмохов дейиш тўғрироқ бўлади. Ислом Каримнинг ҳам чақирсалар эди, тўртмохов тўғрисида гапирган бўлардик.