16 March 2015
18:22 - Қозонда 4 нафар, Брянскда 14 нафар юртдошимиз фожиали ҳалок бўлди
Татаристоннинг Қозон шаҳридаги йирик “Адмирал” савдо марказида келиб чиққан ёнғиндан сўнг бино остидан 17 нафар кишининг жасади топилди, яна 19 кишининг бино остида қолган бўлиши тахминланмоқда. Фожиали ҳалок бўлганларнинг 4 нафари Ўзбекистон фуқаросидир.

Бугун эса 15 киши Россиянинг Брянск вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланди. Автоҳалокат «Брянск – Новозыбков» трассасида “Первомайское” посёлкаси яқинидаги содир бўлган. Ҳайдовчидан бошқа 14 нафар киши ҳамюртимиз бўлиб, уларнинг номи ҳам матбуотда эълон қилинган.