16 March 2015
16:23 -
10 кундан бери кўринмаган Путин бугун Қирғизистон Президенти Атамбаев билан учрашди

Владимир Путин пешинда Москвадан Санкт-Петебургга учиб келиб, бу ерда Алмазбек Атамбаев билан учрашув ўтказди. Улар Қирғизистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириши билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилишибди. Маълумки, бундай масалалар пастроқ даражадаги мулозимлар тарафидан муҳокама қилинади, давлат раҳбарлари келишилган ҳужжатларга имзо чекади, холос. Хуллас, бундай учрашув ўтказилишининг ўзи шубҳали.
Учрашув журналистлар иштирокида бошланибди. Уларнинг ўз соғлиғи ҳақидаги саволларига Путин “Миш-мишларсиз ҳаёт зеркарли бўлади” деб жавоб берибди. Атамбеав эса “Путин нафақат ўзи юрибди, автомобиль ҳам ҳайдамоқда” дебди. Бунга ишониш мумкин, медицинаниннг бугунги даражаси шундайки, турли наркотик моддалар билан шишириб, ҳар қандай одамни маълум вақт қирчиллама йигитдек қилиб кўрсатиш мумкин.