14 March 2015
08:25 - Ғафурбойвачча ўз укасининг жанозасида қатнаша олмабди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, мамлакатимиз криминал олами авторитетларидан бири Ғафур Раҳимов укасининг Тошкентда ўтган жанозасид иштирок эта олмаган. Маълум бўлишича, авторитетнинг 54 яшар укаси Азиз Раҳимов юрак хуружи туфайли оламдан ўтиб, 11 март куни аср намозидан сўнг тупроққа берилган.

2013 йил бошида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ғафур Раҳимовга нисбатан мамлакат жиноий қонунчилигининг бир неча моддалари билан жиноий иш очилиб, унга хлқаро қидирув эълон қилинган ва у 2010 йилдаёқ яна бир криминал авторитет Гулнора Карим билан чиқиша олмай мамлакатни тарк этганди.

Уч йил муқаддам Қўшма Штатлар Молия вазирлиги Ўзбекистонда "Қора Ғопир", "Ғопирбой" лақаблари билан танилган Ғафур Раҳимовни "Братва" жиноий гуруҳи етакчиларидан бири дея атаб, унга қарши жазо чораларини киритди, дейилади радиохабарда. АҚШ Молия вазирлиги Ғофур Раҳимовни Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш асосий соҳаси бўлган уюшган "ўзбек жиноий гуруҳининг раҳбарларидан бири", деб баҳолаган.