13 March 2015
23:49 -
Ўзбек ҳукуматининг аянчли иқрори: “Қулликка солинган ўзбек мигрантларнинг тана аъзолари сотилмоқда”

“Ўзбекистон фуқаролари хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида чет элда меҳнат қилиши мумкин”, дейди З.Нуримова. У ўз сўзида моҳиятан Ўзбекистон ҳукуматининг “Бирлик” кўрсатган йўлни тан олишдан бошқа имкони қолмаётганига иқрорлигини билдиради.
Газета маълумотига кўра, 2007 йилдан буён агентлик орқали биргина Жанубий Кореяга 20 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишлаш учун юборилган. Россия ва Қозоғистонда эса бу миқдор бир неча миллионни ташкил қилади.