14 March 2015
08:40 -
Норвегия Қироллиги Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Кеча, 13 мартда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Норвегия қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Лейдулв Атле Намтведтни қабул қилди. Резеденцияси Москвада жойлашган элчи вазирга Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
“Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Норвегия муносабатларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўзаро Европа ва Марказий Осиёдаги истиқболли шериклар сифатида қаралиши ҳамда икки томон манфаатига асосланган алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликлари қайд этилди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.