11 March 2015
22:06 -
Ислом Каримдан “Ҳаракат”га жавоб: Мамлакатимзда ҳожатхоналар тармоғи яратилади

“Ҳаракат” мухбирлари ўшанда башорат қилганидек, Ўзбекистонда ҳеч қандай ислоҳотлар ўтказилмади. Ҳатто хабарчилик соҳасида ҳам. Бизда хабарчилик Ислом Карим режимнинг қилган-қилмаган ҳар бир ишини олқишлашдан иборат эди. Ўзбек хабарларини ўқисангиз, бизда ҳеч қандай камчилик йўқ.
Тўғри, “Ҳаракат” бу нарсалар устидан тўхтамай кулавергач, режимнинг баъзи қўғирчоқ сайтларида танқидий хабарлар чиқишга бошлади. Уларда жамоат ҳожатхоналари етралича тоза эмаслиги ёзиларди. Хабарчиликдаги бу масхарабозлик устидан роса кулиб, Ислом Карим режими стратегик соҳаларни қўйиб туринг, ҳожатхоналарни ҳам эплай олмаслигини айтдик.
Аммо, қарангки, “Ҳаракат” мухбирлари ҳам хато қилар экан. Ислом Карим ҳожатхоналар масаласида собитқадмлик кўрсатиб, мамлакатимзда ҳожатхоналар тармоғи яратиш ҳақида ҳукуматга топшириқ берибди. Мана бу хабарнинг тафсилотлари.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбектуризм” миллий ширкати ҳамда Ўзбекистон давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига намунали ҳожатхоналар қуриш бўйича топшириқ берди. Бундай пуллик ҳожатхоналар Самарқанддаги “Афросиёб” музейи, Бухородаги “Арк” музейи, “Сомонийлар” боғи, “Чор-бакр” ансамбли, Қўқондаги “Норбутабия” мадрасаси, Тошкентдаги “Абулқосим” мадрасаси, “Султон Саодат” мажмуаси, Термиздаги Ўлкашунослик музейи ва “Алпомиш” боғида қурилади. Улар асосан хорижлик туристларга мўлжалланган.
Ҳукумат бундай ҳожатхоналарни 125 та автомобилларга газ тўлдириш компресс станциялари ва 27 та маданий мерос ва маданий-кўнгилочар объектларида ҳам қуришни режалаштирганмиш. Мамлакатдаги улкан бунёдкорлик доирсидаги бу лойиҳа ҳам Ислом Карим раҳнамолигида амалга оширилиши ўз-ўзидан маълум.
Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда шу ҳам хабар ва шу одамнинг қўлида қолган эсиз Ўзбекистон!