11 March 2015
15:57 -
Яна бир ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси руҳий хасталар шифохонасига ётқизилди, ўзбекнинг аҳволи шундай
Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси номли ташкилотнинг фаоли, жиззахлик собиқ фермер Алиқул Саримсоқов Жиззах шаҳридаги 1-сонли руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилди. Бир муддат аввал Тошкентда пикет қилиш учун йўл олиб, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ ходимлари қўлига тушган ҳуқуқ ҳимоячиси йўқолиб қолган ва орадан 6 кун ўтиб, шифохонадан ҳамкасабларига қўнғироқ қилгандан кейин топилганди.
Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси ўз вилоятида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келарди, аммо унинг ишлари оммавий ахборот воситаларида етарлича акс этган эмас. У Елена Урлаева раҳбарлигидаги Ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг фаоли бўлгани, Урлаеванинг ўзи ҳам бир неча марта у хилдаги шифохонага ётқизилгани ҳаммага маълум.
Айниқса, Урлаева Истанбулда Салой Мадамин билан учрашиб, мусулмончликни қабул қилгани, аммо касалхонада ётиб чиққанлан кейин исломдан воз кечгани каби воқелар жуда шубҳалидир. Қолаверса, дунёда мураккаб жараёнлар давом этмоқда. Уларни тушуниш даражасига ҳали етиб келмаган бечора Урлаева кабиларнинг иши ҳаммага ўрнак бўлиши керак.
Тўғри, минг афсуски, ўзбеклар ҳали бундай ўрнаклардан хулоса чиқара оладиган даражага етиб келолмадилар. Ўзбек миллат сифатини йўқотган. Шундай экан, ўзбекларни қайтадан миллат даражасига олиб чиқиш учун олиб борилаётган курашимиз давом этаверади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Ўзбеклар "Эзгулик" каби ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларини, Бирлик” каби миллатнинг келажагини ўйлаётган партияларни тан олмагунча миллат сифатига эришолмайди.