09 March 2015
22:31 - Ўзбекистон Марказий Банки АҚШ долларини жиловлаёлмаяти
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5 сўм 48 тийинга қимматлашиб, 2 минг 472 сўм 34 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 4 сўм 52 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 749 сўм 98 тийинга тенг. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 95 тийинга қимматлашиб 41 сўм 21 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал рубль 40 сўм 26 тийин эди.

Марказий Банк ҳар диомгидек ушбу курсларни валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этган. Мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Аммо хорижий валюталарнинг ҳақиқий қийматини мамлакатда “қора бозор” белгилар экан, бу ҳафтада АҚШ долларининг қиймати мўътадил қолганини эътироф этиш зарур. Яъни, АҚШ доларининг 100 талиги 390 000 сўмга харид қилинмоқда, АҚШ пулиги эҳтиёжи борлар эса унинг шу миқдордагисини 393 000 сўмга сотиб олиши мумкин. Саррофлар қарийб 1 фоиз фойдага ишлашмоқда.