09 March 2015
21:48 - Суд ҳукуматнинг навбатдаги қарорини қонунлаштирди

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди фуқаро Насиба Илҳомованинг “Ўзбекистон” телеканалига нисбатан қўзғатган даъво аризасини рад қилди. Бу аёл Норвегиядан депортация қилиниб, сўнгра телеэкранда бесоқолбозга чиқарилган ўғлининг шаън ва қадр-қимматини суд орқали ҳимоя қилмоқчи эди.

“Ўзбекистон” телеканали ўтган йилнинг 11 декабрида намойиш қилган “Хиёнат” фильмида 37 ёшли Шуҳрат Илҳомов, 30 ёшли Даврон Раҳмонов, 28 ёшли Асад Рихсиев, 38 ёшли Жаҳонгир Тожиев, 29 ёшли Зафар Каримов ва 34 ёшли Аҳмаджон Холиқовлар тўғрисида сўз борганди. Фильмда диндорларнинг ватанга хиёнати ва гомосексуализм билан шуғуллангани айтилган.

Судья Дилбар Мавлонова ҳукуматнинг яна бир сиёсий қарорини қонунлаштирди, холос. Бу ёш хоним 2008 йилда “Бирлик”чи Пўлат Охуннинг паспорти масаласидаги ҳукумат қарорини ҳам қонунлаштирган ва сафдошимизнинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига нисбатан даъво аризасини рад қилганди.