10 March 2015
01:05 - Ўзбек тиббиётчилариинг икки кашфиёти оламшумулми?
Ўзбек тиббиётчилари мигрень касаллигига ташхис қўйишнинг қўлбола усулини кашф қилишди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги. Агентликка кўра, ушбу ташхис усули тиббиёт, хусусан, неврология, бош мия томирлари аномалияси билан ҳамда аномалиясисиз кечадиган мигренни ташхислашга фойдаланишга мўлжалланган. Унинг вазифаси мигрень касаллиги билан касалланган беморларга тўғри ташхис қўйиш ва кейинчалик бош мия томирлари аномалияси ҳолатида даволашга ёрдам берадиган босқичма-босқич ташхислаш усулини яратишдан иборат.

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти мутахассислари гуруҳи ярани битказувчи янги восита ишлаб чиқишди. Юлия Ощепкова, Донара Казанцева, Ольга Вешкурова ва Шавкат Солиҳов каби олимлар жароҳатни тузатиш учун юқори биологик фаолликка ҳамда фармакологик таъсир кучига эга бўлган қоришма яратиб, мазкур янги воситанинг йиринг ва яллиғланишнинг олдини олишда самарадорлиги юксаклигини иддао қилишмоқда.

Дунёда ҳар куни минглаб “кашф қилинадиган” бу каби майда-чуйда ютуқлар ҳам олқишга сазовор, аммо уларни кашфиёт дейилмайди, оламшумуллик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин.

Ислом Каримнинг таклифи билан гўёки демократиялашаётган ўзбек ахборот воситалари жамоат ҳожатхоналарининг ифлослиги ҳақида оламшумул хабарлар тарқатишган эди. Тиббиётчиларимизнинг оламшумул кашфиёти ҳақидаги хабар ҳам шу кабилардан бўлса керак.

Қолаверса, ўзбек пофессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган Ўзбекистонда қанақа кашфиёт бўлиши мумкин? Ҳаммма профессорларимиз оила боқиш муаммоси остида чўкмоқдалар. Ўз қадр-қийматларини ҳимоя қилишга кучлари етмайди. Улар қанақа кайшфиёт қилолади?