09 March 2015
21:11 - Бир даста жаллодик функциясини бажарувчи миршаббошилар тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Баҳодир Баҳромов Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Подполковник Расулжон Кенжаев эса Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБга бошлиқ қилиб жўнатилди. Яна бир подполковник Дониёр Тошхўжаев муҳим лавозимга - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, айни замонда, тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Ички ишлар вазири яна бир қанча зобитларни Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилояти тумнларига бошлиқ этиб тайинлаган. Аммо бу билан ҳеч нима ўзгармайди, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик камаймайди. Чунки, мавжуд режим аллақачон ортга қайтмайдиган коррупция ботқоғига ботиб бўлган, сиёсий ислоҳотларсиз бу аҳволдан чиқиб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Яни тайинловлар эса шунчаки жаллод алмаштириш тадбиридир.

Муҳим бўлгани, бу жаллодлар, вақти келиб ғафлат уйфусидан уйғонадиган миллат олдида жаоб беришлари кераклигини унутмасинлар.