07 March 2015
08:03 - Нурсултон Назарбой: 11-12 синфларда ҳамма дарслар инглиз тилида бўлиши керак
Қозоғистон Президенти Нурсулто Назарбой ўзининг Оқўрда қароргоҳидаги қандайдир “Коктем шуағы” учрашувида шундай дебди: “Бизда давлат тили – қозоқчадир. Рус тили яқин қўшниларимиз билан интеграция тилидир. Аммо, келажакда болаларимиз инглиз тилисиз яшай олмайдилар. Улар бутун планетаниннг болаларидир. Биз очиқ давлатмиз. Технология, фан, жамият – инглиз тилида ривожланмоқда. Биз инглиз тилини биринчи синфданоқ ўқитиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. 11-12 синфларда эса ҳамма дарслар инглиз тилида бўлиши керак... Қаранг, бутун Интернет майдони, ҳамма IT-технологиялар инглиз тилида. Болаларимизни 3 тилли қилишимиз керак.”

Ўзбекистон ҳам шу йўлдан кетиши ва 4 тиллик жамиятга ўтиши керак – ўзбек, қозоқ, рус ва инглиз тилларига. Чунки, қозоқларга мардикорлик қиладиганлар қозоқ тилини ва технология, фан, жамиятни ривожлантиришда орқада қолиб кетмаслик учун инглиз тилини билишлари керак.