08 March 2015
01:07 - Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсолиҳга савол: Гомосексуал ўғли учун фарзанд туғиб берган онани тошбўрон қилиш керакми ёки буви деб эълон қилиш?

Аввалги хабарларимизда ўзини шайх деб айтаётган чаламулла Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсолиҳ savollar.islom.uz сайтида ўқувчилар тарафидан берилаётган саволларга қандой ибтидоий жавоблар бераётгани устидан кулган эдик. Ҳалигача Қуръонни тўғри ўқишга ўрганмаган бу муллага бугун биз ҳам бир савол бермоқчимиз. Аввал, бу мураккаб дунёда бўлган бир воқеани билдириш лозим.

The Telegraph агентлиги Буюкбританияда яшайдиган 46 ёшли Анна-Мария Кассон исмли она ўзининг Гайл исмли гомосексуал ўғли ва бегона бир донор аёлнинг спермаларидан яратилган ҳомилани ўз бачадонида олиб юриб, 9 ойдан кейин ўғил туғиб берганини хабар қилди. Унга Майлс исми беришибди.

Қаранг, Анна-Мария Кассон ўғил туғди, аммо ўғил уники эмас, ўғлининг ўғли, яни у аёл ўзининг набирасини ўзи туғди. Онанинг бачадони гомосексуалист ўғлига фарзанд яратиш учун ишлатилди, холос. Суднинг қарори билан Майлс гомосексуалист Гайлнинг ўғли деб тан олинибди.

Шу муносабат билан Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсолиҳга савол бермоқчимиз. Гомосексуал ўғли учун фарзанд туғиб берган онани тошбўрон қилиш керакми ёки уни буви деб эълон қилиш тўғри бўладими?

Чаламулла ака! Насронийларнинг иши мени қизиқтирмайди деб саволдан қочманг. Тарих кўрсатмоқдаки, насронийлар нимани кашф қилса, мусулмонлар уни қабул қилмоқда. Ҳеч шубҳасиз, яқинда шунақа набира туғиш воқеалари мусулмон дунёсида ҳам юз беришга бошлайди. Шу сабабли, Сизнинг жавобингизни билмоқчи эдик.

Табиий, жавоб беролмайсиз. Сизга таклифимиз бор: Яхшиси динимизни бу каби дунёвий ишларга аралаштириб ўтирманг. Дин бу каби дунёвий масалалар билан шуғулланмайди, шуғуллана олмайди ҳам. Шу сабабли, эски сафсаталарингизни тўхтатинг, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прниципини қабул қилиши лозимлигини айтиб, бошқа чала муллаларни ўз сафингизга қўшилишга чақиринг.