07 March 2015
07:05 -
ИШИД тарафдори Барак Обаманинг бошидан отмоқчи бўлибди, АҚШда дин эркинлиги борми ўзи? АҚШнинг ислом мамлакатларидаги, хусусан, Ўзбекистондаги янги элчиси бунақа масалаларни тушунадими?

Аммо, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу каби воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, уларни тўғри таҳлил қилиш жуда муҳимдир. АҚШ ахборот воситаларининг ўзида ислом терроризми ва ислом динининг моҳиятини тушунадиганлар кам, балки, йўқ. Бундайлар бўлса эди, Қуръоннинг ҳозиги тафсирига кўра, Ер юзидаги ҳамма одамлар мусулмон бўлиши кераклигини, ҳар қандай давлат, демак, АҚШ ҳам исломий давлат бўлиши кераклигини билган бўлардилар. Агар Қуръон шуни талаб қилса, Кристофер Ли Корнелл исмли йигитнинг айби нима? У ўзи яхши ёки ёмонлиги учун эмас, муқаддас Қуръон китобимизга асосланиб, АҚШни исломий далатга айлантириш учун шошилмаётган Барака Обамани, кейин бутун Конгресс аъзоларини йўқ қилиш ниятида бўлганлигини тан олиш керак.
Агарда АҚШ давлати ДИН ЭРКИНЛИГИни тан олса, Кристофер Ли Корнелл ўз динининг талаби билан АҚШни исломий давлатга айлантиришга шошмаётган Барак Обама ва конгрессменларни йўқ қилиш йўлига тушганлигини ҳам тан олиши ва Кристофер Ли Корнеллни дарҳол озод қилиши керак.
Аммо, бу муҳим мавзуни на Барак Обаманинг ўзи, на Давлат Департаментининг мулозимлари тушунишмайди. Тушунишмаса, тўғри йўл танлай олмайдилар ва муаммолларни ҳал этолмайдилар.
Қизиқ, яқинда Ўзбекистонга тайинланган АҚШ элчиси Памела Спратлен бунақа муҳим мавзуларни тушунадими?