26 February 2015
22:35 - Тошкентда «Еurо Ceramics» ширкатини ўғри урди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати «Еurо Ceramics» ширкатининг омборига ўғри тушгани, ўғрилар катта миқдорда қурилиш моллари ҳамда нақд пулларни ўғирлагани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, ўғирликда айбланиб, 4 нафар Сергели туманида яшовчи фуқаро ҳибсга олинган. Улар дастлабки тергов давридаёқ ўз қилмишларини бўйинига олишган ва жиноятни қай тариқа содир этишганини кўрсатиб беришган.

Бундай хабарнинг аслида биттагина қизиқ жиҳати бор. Ўзбекистонда ҳеч қандай салбий маънодаги хабар тарқатилмасди. Ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши йўқ ўзбекларни аслида ҳақиқий хабарлар қизиқтирмайди ҳам. Аммо, ҳозир қандайдир ўзгаришлар бўлмоқда. 1 йилча аввал Самарқанддаги қандайдир жамоат ҳожатхонасининг ифлослиги хабар қилинган эди, мана энди навбат ўғриларга келибди. Демак, Ислом Карим раҳабарлик қилаётган Ўзбекистонда ифлос ҳожатхоналардан ташқари ўғрилик ҳам бор экан.