26 February 2015
07:45 - Европада Исломга муносабат ўзгармоқда: Австрияда мусулмон ташкилотлари энди чет элдан молиявий ёрдам ололмайди
Кеча Австиянинг парламенти “Ислом ҳақида қонун”ни тасдиқлади. ББСнинг хабарига кўра, унинг лойиҳаси бир неча ой муҳокама қилинибди. Бу қонунга кўра, энди мусулмон жамоалари чет элдан молиявий ёрдам ололмайдилар, оладиган ташкилотлар махсус ҳужжатга эга бўлишлари керак.

Бу қонун ислом радикализмига қарши бўлиб, мусулмонларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани атилмоқда. Чунки, шу пайтгача баъзи мусулмон мамлакатлари молиявий ёрдам воситасида сиёсий таъсир кучларини ошириш билан шуғулланганлар. Энди бундай нарсалар бўлмайди, ҳамма нарса давлатнинг назорати сотида бўлади.

Озодлик Партисининг лидери Хайнц Кристиан мактаб ва болалар боғчаларида ИШИД ғоялари тарғибот қилинмаслигини назорат остига олиш кераклигини ҳам гапираётган экан. Демак, бу соҳада ҳам қандайдир қонунлар қабул қилинса керак

Ҳеч шубҳасиз, бундай қонунлар Ислом терроризмининг хавфи Европада ортиб бораётгани билан боғлиқ. Яқинда исломчи террористлар Парижда Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришганидан кейин бу каби қонунларнинг тасдиқланиши тезлашади.