
Манифаст – давлат раҳбари, йирик давлат арбоби ёки бирон ташкилот номидан муҳим воқеа муносабати билан халққа эълон қилинган декларация, чақириқ каби ҳужжатдир.
Буюкбритания мусулмонлари бу мамлакат парламентининг юқори палатаси – Лордлар Палатасига 23 февралда махсус меморандум йўллади, деб хабар беради рус ва инглиз тилларида Россияда иш олиб борувчи Islam-today (Ислом бугун) агентлиги. Аммо, Буюкбритания мусулмонлари номидан ким гапираётгани хабарда айтилмайди. Исломнинг бугуни шунақа, майда-чуйда нарсаларга эътибор бериш йўқ. Муҳим бўлгани хабар тарқатиш.
Лордлар Палатасининг 23 февралда ўтказилган махсус мажлиси сиёсий партияларни британиялик мусулмонларнинг 7 мартда бўладиган сайловлар арафасида берилган тафсиялари билан таништиришга бағишланибди.
Йиғилишда исмига кўра мусулмон бўлган лорд Назир Аҳмад ҳам нутқ сўзлаб, 38 йиллик сиёсий тарихида бундай буюк воқеа билан биринчи марта қаршилашаётганини айтибди. Йиғилишда лордлардан ташқари пэрлар, мусулмон ташкилтларининг лидерлари, олимлар, жамоат арбоблари, журналистлар қатнашган.
Энг қизиғи, Islam-today агентлигининг хабарида бу манифестда нималар борлиги мутлақо тилга олинмайди. Аммо, хабарга илова қилинган расмдан тахмин қилиш мумкинки, асосий талаб - Буюбритания байроғига Исломнинг рамзи бўлган ярим ой ва юлдузни қўшиш бўлса керак.
Буюкбритания мусулмонлари мақаддас Қуръонга содиқ эканликларидан келиб яна тахмин қилиш мумкинки, Манифестда яна қуйидаги талаблар ер олган:
- Буюбританияни исломий давлат деб эълон қилиш
- Мамлакатнинг ҳамма фуқароларини Ислом динини қабул қилишга чақириш, аксинча, ишлар ёмон бўлиши билан огоҳлантириш
- Конституцияни Шариат билан алмаштириш
- Аёлларга ҳижобсиз юришни таъқиқлаш ва ҳоказолар
Агарда Буюбритания муслмонларининг манифестида бу нарсалар йўқ бўлса, уларнинг мусулмон эканлиги хусусида шубҳалар пайдо бўлади.