25 February 2015
22:06 - Тошкент ва Наманган вилоятларига янги миршаббошилар тайинланди

Бугунги “Постда” газетасида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевнинг буйруғи билан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб, полковник Азиз Бобохўжаев ҳамда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Рустам Жўраевнинг тайинлангани хабар қилинди. Мазкур вилоятлар миршаббошилари ғайриқонуний фаолияти учун жавобгарлика тортилган ва бу ўринлар бўш қолганди. Шунингдек, вазир Сурхондарё вилояти ИИБга Равшан Абдуалимовни бошлиқ ўринбосари этиб тайинлади.

Вазирлик хабарида Қарши шаҳар ИИБ, Китоб ва Қарши шаҳри, Китоб ва Янгиқўрғон туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳам айтилади.

Дасталаб миршаббошиларнинг ишдан олиниши ва дасталаб янгиларининг тайинланиши - мамлакатда барқарорлик йўқлигининг аломатидан бошқа нарса эмас. Иқтисод чўққан сари барқаралик ўлавериши табиийдир.