25 February 2015
21:34 -
Қозоғистон ҳам Ўзбекистондан ўрнак олиб, “ҳалол” савдо белгисини истеъмолдан чиқармоқда

Маълумотларга кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун янги стандартни жорий этишга 1,5 йил кифоя қилди ва бунинг учун 250 дан зиёд имомлар ўқитилди. Айнан шу имомлар маҳсулотларга янги стандартлаш сертификатларини беришади. Янги қоидага кўра, ”Ҳалол” белгисидан ҳар ким ўзи хоҳлагнича фойдаланаверади. "Ҳалол" сингари муқаддас ёзувларни асоссиз ишлатиш нотўғри бўлгани учун, улар ҳозирча олиб ташаланиши керак”, дейди Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси стандартлаштириш бўлими бошлиғи Бейбит Мирзагелдиев.
Экспертларнинг фикрича, ишлаб чиқариш меъёрлари шариат қоидаларига мос эмас экан, “Ҳалол” сингари тамғалар кишиларни чалғитишдан бошқа нарса эмас ва бу давлат стандартларига киритилмаслиги лозим.