25 February 2015
20:18 -
Қозоғистонда муддатидан олдин президент сайлови 26 апрелга тайинланди
Нурсултон Назарбой ўзи раиси бўлган Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг Кенгаши номини ишлатиб, муддатидан олдин президент сайлови тайинлаш ташаббусини ўртага ташлатганини 19 февралдаги хабаримизда эълон қилган эдик. Дарҳол бу ташаббусни ёппасига қўллаб-қувватлаш кампанияси бошланди.
Ҳозиргина Нурсултон Назарбойнинг бу ишга нуқта қўйувчи Фармони эълон қилинди. Унга кўра, муддатидан олдин президент сайлови шу йил 26 апрелда бўлади.
Нурсултон Назарбой нима сабабдан муддатидан олдин сайловга кетмоқда деган саволгаь жавоб йўқ, Ўзимзнинг Ислом Карим ҳам шундай қилди. Икки президент тезроқ сайлов ўтказиб олинмаса, бир нарсалар бўлиб қолишидан қўрқишмоқди дейиш ҳам асоссиз.
Россияда Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоднинг чўкиши тезлашиб, Ўзбекистон ва Қозоғистонда иқтисодий аҳвол ёмонлашса ҳам, қозоқлар ва ўзбекларда норозилик руҳи сезиларли даражада юксалишининг эҳтимоллиги жуда оз. Ярим диктатор ярим авторитар президентлар Ливия ёки Мисрда бўлгани каби воқеалар бошланиб кетишидан қўрқиб, тезроқ сайловлар ўтказиб олиш ҳаракатига тушганларини гапириш эса мантиқсизлик бўларди. Чунки, бундай воқеалар бошланиб кетса, уларни ҳеч нарса қутқаролмайди.