25 February 2015
20:33 -
Пойтахтдаги интернет-кафелар кечки 9 дан сўнг бекилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, эндиликда пойтахт интернет-кафелари соат 21 да ёпилиши керак. Бу талаб вояга етмаган шахсларнинг дарс вақтида ва кечаси ота-онаси ёнида бўлмаган ҳолатларда интернет клубларга қатнаши билан изоҳланмоқда. “Тошкент шаҳридаги Интернет тармоғи орқали ва компьютер хизматларини кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги қарор мазкур қарор чиқарилишидан аввал жамоатчиикнинг таклифлари ўрганилган, дейилади Тошккент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабрида.
24 февралдан кучга кирган қарорни чиқаришга ҳокимни Тошкент шаҳар вояга етмаганлар иши бўйича шуғулланувчи ташкилот, Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта ва олий таълим бошқармаси, Республика маънавият маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Тошкент шаҳар ИИББ ундаган. Гўё, интернет ва ўйин клублари болаларни ахлоқсизлик, зўравонлик ва шафқатсизликка ўргатади. Аммо бу борада болаларни деб катталарнинг ҳуқуқлари ҳам чекланаётганини унутмаслик керак.