25 February 2015
19:08 - Ҳофиз Камолиддин Раҳимов оламдан ўтди
25 февраль куни асир намозида таниқли ҳофиз, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов Наманганда тупроққа берилди. Ҳофиз 72 ёшда оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Ҳофизнинг маъракасига жамоатчилик ва санъат арбоблари келишди.

Камолиддин Раҳимов санъат ихлосмандларига “Наргиз”, “Келмаса нетай”, “Куйгай”, “Токай”, “Даҳр аро” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари билан яхши таниш. У ўзининг классик мактабини яратган санъаткорлардан бири эди.

У мустақиллик йилларида бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ саройдан узоқда бўлди, давлат мукофотлари олмади. Марҳумни Аллоҳ раҳматига олсин!