24 February 2015
23:16 - Норвегиядан депортация қилинган ўзбек қочқинларининг яқинлари Ўзбекистон ТВни судга берди
Бугун, 25 февралда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро судида “Ўзбекистон” телеканали устидан маҳкама бошланади. Норвегиядан депортация қилинган ва радикал диний оқимларга мансубликда айбланиб, узоқ йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилинган фуқароларнинг яқинлари шаън ва қадр-қимматнинг топталиши юзасидан судга мурожаат қилишган.

Даъво аризасига кўра, “Ўзбекистон” телеканали ўтган йилнинг 11 декабрида намойиш қилган “Хиёнат” фильмида Норвегиядан депортация қилинганлар устидан судлов ҳали якунига етмай туриб, уларни бесоқолбозликда айблаган, яъни туҳмат қилган, уларнинг инсоний қадр-қиммати ва номусини топтаган.

Фуқаролар ўз қадр-қимматини тиклаш учун маҳкамага мурожаат қилгани яхши, аммо барча қонунлар ҳукумат изнига бўйсундирилган мамлакатда улар бирор натижага эриша олишларига умид йўқ, дейди мухбиримиз.