24 February 2015
22:22 - Наманганда коллеж ўқувчилари поезд йўлини тўсди, улар руҳий касалми ёки террористлар?

Наманган вилоят Транспорт прокуратураси томонидан Чортоқ туман Ойқирон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчиси ва Педагогика коллежининг бир ўқувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 263-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда мухбирларимизга “Диёнат” газетасининг исмини очиқлашни истамаган ходими маълум қилди.

Унга кўра, уч нафар айбланувчи шу йилнинг 1 февраль куни ўзаро гаров боғлашиб, Чортоқ туманининг Ойқурон қишлоғи ҳудудида Андижон-Қўқон йўловчи поездини тўхтатмоқчи бўлишган. Айбланувчилар поезд рельсига бетон қўйиб, уни шох-шаббалар ёпиб ташлашган. Поезд машинистининг зийраклиги туфайли поезд ва йўловчиларга шикаст етмаган.

Аслида, дейди мухбиримиз, бу ишни террор акти уюштириш деб баҳоласа ҳам бўлади. Йўловчи ташийдиган поездини бу шаклда тўхтатиш бўйича гароа ўйнаш - руҳий касаллик ёки террор акти уюштиришга уринишдир. Биринчиси бўлмаса, демак, иккинчиси қолади.