24 February 2015
10:09 - “Олмота – 2015 йил Ислом маданиятнинг маркази” конференцияси иш бошлади
Бугун Олмотада шу соатларда “Олмота – 2015 йил Ислом маданиятнинг маркази” номли халқаро конференция Қозоғистон Президенти Нурсултон Нзарбойнинг табрик сўзи ўқиб берилиши билан иш бошлагани Казинформ агентлиги тарафидан хабар қилинди. Президентнинг табригини Олмота ҳокими Аҳматжан Есимов ўқиб берибди.

Конференция ишида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) кирувчи мамлакатларнинг маданият вазирлари, 15 мамлакатдан келган 100 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этишмоқда.

Анжуман доирасида халқаро интеграцион жараёнлар муҳокама қилинади, ислом дунёсининг тарихи ва маданиятини ўрганиш бўйича аҳвол ўрганилади, кўп тарафли маданий ҳамкорликнинг келажаги кўриб чиқилади.

Неча кун давом этиши айтилмаган конференция охирида махсус резолиюция ва бир қатор тавсиялар қабул қилинар экан. Бу тавсиялар ИҲТга кируви мамлакатларнинг давлат органлари ва илмий муассасаларига юборилади.