
Кеча Қашқадарё вилоятида президентликка номзод Ислом Карим сайловчилар билан учрашди. 15 кун аввал бошланган тайёргарлик ва пишиқ сценарийга мувофиқ, 300 дан ортиқ сайловчи пўрим костюм-шим ва бўйинбоғлар билан залда ҳозир бўлди. Ислом Карим узундан-узоқ маърузасида иқтисодиётни модернизация қилиш, технологияларни ҳаётга жалб этиш масалаларида гапирди. Аслида, у “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигининг танқидларига ўзича жавоб берди. Аммо, жавоб қониқарсиз эди, чунки Ислом Карим Ўзбекистонниннг иқтисоди чўкаётганлиги рад эта оладиган фактлар келтиргани йўқ. Келтиролмасди ҳам, чунки унинг раҳбарлигида иқтисодимиз ростдан ҳам чўкмоқда.
Ислом Каримниннг Қашқадарёда бўлгани ҳақидаги хабарларда унинг расми йўқ. Демак бу қарияни дори ва наркотиклар билан ҳам одатдагидек шишириб олиш мумкин бўлмай қолганганга ўхшайди.
У тушдан кейин Термизга учгани ва сурхондарёликлар билан ҳам учрашув ўтказгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, аммо бу хабар тасдиғини топгани йўқ.
Шунингдек, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси етакчиси Ҳотамжон Кетмонов Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ўз сайловолди ташвиқотини ўтказган. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод бўлган Акмал Саидов Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашув ўтказиб, сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништириб бўлди. “Адолат” Социал-демократик партияси етакчиси Наримон Умаров эса, ўз сайловолди кампаниясини Қорақалпоғистонда бошлаган, кейин эса Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ўз учрашувларини ўтказган.