19 February 2015
01:44 -
Аl-Haramain вақфининг чалсавод уламоси Исломни шарманда қилди

Шайх бу назарияси билан нафақат буюк физик ва файласуф Галилео Галилийни мот қилди, балки бутун дунё фанлари назарияини йўққа чиқарди. Бундан ҳам муҳими Исломни шарманда қилди.
Буни қарангки, Галилей ҳам дунёнинг гелиоцентрик назарияси муаллифларидан бири сифатида Католик черковининг таъқибига учраб, тириклайин ёқилишига оз қолганди. Табиий, бу воқеалар 500 йил илгани бўлган. Аммо, худо кўрсатмасин, Галилей мусулмонларнинг қўлига ҳозир тушса эди, дарҳол тошбўрон қилинарди. Чунки, ислом уламоларининг ақл даражаси ҳали ҳам ўрта асрлардан ҳам орқада. Ўзбекистондагилариники ҳам айнан шундай.
Қизиғи шундаки, бу вақфнинг жуда кўп мамлакатларда, жумладан, АҚШда ҳам бўлимлари бор. Аммо, нима учундир Ўзбекистонда йўқ. Ақл даражазининг ожизлиги билан айнан ўзбек мусулмонлари Шайх Бандар ал-Ҳайбарийга мос одамлардирку! Ўйлаш даражаси бўйича - Президент Ислом Каримдан бошлаб ўзини шайх деб атаётган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфгача - ўзбек мусулмонларининг кўпчилиги Шайх Бандар ал-Ҳайбарий билан бир қаторда туради.