19 February 2015
00:52 - Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига президент бўлди

Stadion.uz сайтининг хабарига кўра, Кувайтда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг (МОФА) йиғилиши бўлиб, унда ўзбекистонлик мультимиллионер Мираброр Усмонов ассоциация президенти этиб сайланибди. Мазкур ассоциация Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) таркибида бир муддат аввал ташкил қилинган ва унинг таркибига Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон федерациялари кирганди.

МОФАнинг бош офиси Тошкентда жойлашар экан. Маълумки, собиқ бош вазир ўринбосари, демак, бош ўғриларидан бири Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳам раисидир. У бош вазир ўринбосари лавозимидан кетаётган пайтда Ислом Каримга сиёсатга аралашмаслик ҳақида ваъда берган. Бундайларнинг ўғрилик ишлари бизда текширилмайди, ёпиқлигича қолади. Табиий, Ислом Карим кетгунча.