19 February 2015
06:37 - Украина Россия қаршисида мағлубиятга учрамоқда, аммо ниҳоий натижа бошқача бўлади
Украина ва Россия ўз ўрталарида яхши маънода даллоллик қилаётган Франция ва Германиянинг ёрдамида 11 январда Минскда ўт очишни тўхтатиш ҳақида оғзаки келишган бўлсалар ҳам, амалда ҳеч нарса ўзгармади. Энг муҳим йўналишларида уруш давом этаверди.

1 февралдаги хабарларимздан маълумки, Луганск ва Донецк вилоятларининг чегарасига яқин жойларда Украина қўшинлари қуршов хавфи остида қолгандилар. 11 февралдаги келишувлар ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмади. Украина аввал ўша қуршовнинг маркази бўлмиш Дебальцево шаҳри ўз назорати остида эканлигинги айтишига қарамасадан, бу шаҳар рус жангариларнинг қўлига ўтди. Қуршовда қолган Украина қўшинлари катта талофатлар бериб, уларнинг бир қисми асрга тушди, бир қисми бу минтақани тарк этдишга мажбур бўлди.

Украина Президенти Петр Порошенко чекиниш узининг буйруғи асосида бўлаганини айтса ҳам, бунга ҳеч ким ишонмайди.

Маълумки, бир неча кун аввал Украина қўшинлари Донецк аэропортини ҳам тарк этган эдилар, энди Дебальцоводан ҳам чекиндилар. Булар Путиннинг катта ғалабасидир. Шундай таасурот қолмоқдаки, Украина қўшинлари ҳали Россия қўшинларидан кучсизроқ.

Аммо, узул-кесил натижалар кимнинг фойдасига бўлиши ҳали номаълум. Чунки, Минскда 11 февралда эришилган келишув зотан йўқ бўлди. Жараёнлар қайси йўналишда давом этиши энди маълум. Ғарб Украинага қурол беришни бошлайди, Россияга қарши санкциялар кучаяди.

Россия буларга қарши туриш кучига эга эмас. Ғарбнинг санкцилари натижасида унинг иқтисоди чўкиш арафасигша келиб қолди. Демак, яқин келажакда руслар Донбасда чекинишгша мажбур бўладилар. Украина бутунлигини сақлаб қолади. Аммо, бу осонликча бўлмайди. Катта қон тўкилади.