17 February 2015
13:36 - Ўзбекистонга хориждан йодланмаган туз киритилмайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорига мувофиқ, мамлакатга йодланмаган туз импорти таъқиқланади. “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгаришга кўра, мамлакат ҳудудига фақат йодланган ош тузи олиб кирилади. Яъни мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган ош тузининг барчаси йодланиши шарт.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 84 фоизида айнан йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган эндокрин хасталиклар хавфи мавжуд.