17 February 2015
09:16 -
Мана буни хато деса бўлади: Алишер Усмоновнинг gazeta.ru сайти Нью-Йорк биржасининг жума кунги натижасини кечаги кунники сифатида хабар қилди
Gazeta.ru сайти бугун соат 02:44 даги хабарида кеча Dow Jones индекси 0,26% га ортиб, 18019,35 га чиққанини айтади.
Ҳамма гап шундаки, кеча 16 февраль куни АҚШда байрам, ҳукумат идоралари, жумладан Нью-Йорк фондлар биржаси ишламаган. Афтидан бу сайтнинг мухбири биржанинг натижаларини кўриш учун унинг сайтини очган ва охирги натижалар, яъни жума кунининг натижаларини кечаги кунники, яъни душанбаники деб ўйлаган ва уларни gazeta.ru сайтида эълон қилган.
Dow Jones индекси жума куни 18019 билан бекилганини “Ҳаракат” сайти биржа бекилгандан кейин 1 соат ҳам ўтмасдан, Тошкент вақти билан шанба куни соат 02:28 да эълон қилиб бўлганди.
Аслида, Алишер Усмоновнинг сайтини танқид қилиш ниятимиз йўқ. Аммо, хабарчилик ўта катта тезликда ишлайдиган 21 асрда gazeta.ru сайти каби жиддий нашрларда ҳам шундай хатолар бўлиб туриши мумкинлигини, хабарчилик соҳасида 19 асрда қолиб кетган ўзбеклар ҳам буни билишини истардик.